Қорақалпоғистон делегацияси Манғистау вилоятидаги йирик корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди
1114
Ўзбекистон Республикасининг «Made in Uzbekistan. Industrial potential of Karakalpakstan» савдо-ярмаркаси доирасида Манғистауга ташриф буюрган расмий делегация ва тадбиркорлар йирик корхоналарда бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Республика делегацияси ва тадбиркорлари Манғистау вилояти ҳокимининг ўринбосари А. Ўрисбаев билан бирга «Ақтау ОРC» улгуржи тарқатиш маркази, «Ақтау денгиз савдо порти «Миллий компанияси» АЖ, «Ақтау денгиз порти” махсус иқтисодий зонаси АЖ, Автолух МЧЖ улгуржи тарқатиш маркази фаолияти билан танишди.
Ўтказилган савдо-ярмаркасида икки томонлама меморандум имзоланди. Меморандум доирасида Республика делегациясига вилоятдаги савдо объектлари фаолияти таништирилди. Шунингдек, тадбиркорлар денгиз порти орқали юк ташиш жараёнига алоҳида қизиқиш билдиришди. Бундан ташқари, махсус иқтисодий зонада «West ECO Plast» МЧЖда қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод (big bag) фаолияти кўздан кечирилди. Келгусида ушбу ишлаб чиқариш йўналишларида ҳамкорлик ва алоқаларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати