Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигида республикамиз делегацияси Татаристонга борди
1311
Сўнгги йилларда юртимизда халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестицион, ижтимоий соҳалар ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш бўйича Президентимиз томонидан кенг кўламли чоралар амалга оширилмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудлари билан қатор йўналишларда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиб, мазкур алоқалар янада мустаҳкамланиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Татаристон Республикаси ўртасида бугунги кунда яқин шериклик муносабатлари ўрнатилганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли.
Ҳозирда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида масъуллар ва тадбиркорлардан иборат делегация Татаристоннинг Қозон шаҳрида амалий сафарини амалга оширмоқда.
Дастлаб Қозон Экспо халқаро кўргазма мажмуасида Татаристон Республикаси савдо-саноат палатаси бошқаруви раиси Ш.Агеев билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси сўзга чиқиб, Қорақалпоғистоннинг инвестицион жозибадорлигини орттириш борасида Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳатлар, янги лойиҳалар учун кенг имкониятлар, истиқболли лойиҳаларни ишга тушириш учун яратилган шароитлар ҳақида кенг турда атаб ўтди.
Тадбирда республикамиздан борган ва Россия Федерациясининг 100 га яқин тадбиркорлари иштирок этди.
Ўтказилган учрашувда ҳамкорлик қилиш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицион лойиҳалар устида бирга ишлаш, товар алмашинувини йўлга қўйиш ва кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, икки эл ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида шериклик муносабатларини бундан кейин ҳам давом эттириш масалалари сўз этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати