Жўқорғи Кенгес Раиси ва Татаристон Раиси ўртасида мулоқот олиб борилди
1699
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашди.
Айтиш жоизки, Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигида Қорақалпоғистон делегацияси Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида ўтган 2023-йил октябрь ойида ўтказилган «III Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми» доирасида ҳудудда бўлган эди. Шунингдек, Татаристон Раиси Рустам Минниханов раҳбарлигида Татаристон делегацияси ҳам ушбу йилнинг ўзида ноябрь ойида Қорақалпоғистонга келди. Бундан ташқари, яқинда Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистонга расмий сафари доирасида ҳам федерациянинг қатор ҳудудлари, шунинг ичида Татаристон билан ҳам мулоқот ўтказилиб, парламентлар аро алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича икки томонлама келишув имзоланди.
Албатта, Қорақалпоғистон ва Татаристон ўртасидаги мазкур алоқалар бундан кейин ҳам давом эттирилади.
Дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси Татаристон Республикасининг фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирди.
Бундан кейин икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ўтказилди.
Учрашувда бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудлари билан Татаристон ўртасида товар айирбошлаш кўлами ортиб бораётганлиги, шунингдек, маданият, туризм, спорт, илм-фан, таълим йўналишлари бўйича ҳам алоқалар мустаҳкамланиб бораётганлиги, Татаристон олий таълим муассасаларида 2,5 минг ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошиб бораётганлиги, ўтган йил Ўзбекистон-Татаристон ўртасидаги товар айланмаси 370 миллион долларни ташкил қилиб, 27 фоизга ошганлиги, товар ва хизматларни ўзаро етказиб бериш ҳажми ва турларини кўпайтириш устида ишлашни давом эттириш зарурлиги ва бунинг учун барча имкониятлар мавжудлиги алоҳида тилга олинди.
Унда қатор аҳамиятли йўналишлар бўйича амалий ҳамкорлик лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, яқин шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Бу борада Нукус шаҳрида Татаристон Республикаси билан ҳамкорликда Технопарк қуриш масаласида амалий чораларни бошлаш, шунингдек, Нукус шаҳри ҳудудида тайёр база асосида муҳандислар тайёрлаш техникумини ташкил этиш бўйича мулоқот олиб борилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси улкан салоҳиятга эга ҳудуд эканлигига алоҳида эътибор қаратилиб, янги лойиҳалар устида фойдали ҳамкорлик қилиш ва қатор йўналишларда яқин шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича яқиндан фикр алмашди.
Албатта, мазкур мулоқотлар ва эришилган келишувлар ҳар икки томон учун ҳам катта аҳамият касб этиб, икки эл ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, юртимиз ривожланиши йўлида хизмат қилиши сўзсиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати