Республикамиз делегацияси Татаристондаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ўринлари фаолияти билан яқиндан танишди
1602
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаевнинг раҳбарлигидаги республикамиз делегацияси Татаристонда амалий ташрифини давом эттирмоқда.
Делегация аъзолари дастлаб Қозон синтетик каучук заводи Акциядорлик жамиятига борди ва заводдаги ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Завод нефть - кимё саноати корхоналаридан бири бўлиб, Россияда полисулфид полимерларини ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан ҳисобланади. Умумий 100 гектарлик ишлаб чиқариш майдонига эга заводда 550 дан ортиқ ишчи-ходимнинг бандлиги таъминланган бўлиб, 160 турдаги маҳсулот 5 та мустақил ишлаб чиқариш майдонларида ишлаб чиқарилади.
Бундан кейин, фармацевтика соҳасида Россия Федерацияси бўйича Топ-20 компаниялари қаторига кирувчи «Татхимфармпрепараты» фаолияти кўздан кечирилди.
Бу ерда делегация аъзолари дори-дармон ва фармацевтика соҳасида ишлатиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.
Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигида делегация Башир Рамеев номидаги IT-парк фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида борди, бу ерда амалга оширилаётган ишлар бўйича Тақдимот ўтказилди. Келажакда ҳамкорликни янада ривожлантириш, яъни, Татаристон Республикаси корхоналари иштирокида (Нефть-газ, Транспорт логистика соҳасини рақамлаштириш борасида) Қорақалпоғистонда қўшма корхона ташкил этиш бўйича меморандумга қўл қўйилди.
Шунингдек. Татаристон Республикасининг IT корхоналарии билан дастурий маҳсулотлар бўйича ҳамкорлик борасида шартнома тузишга эришилди.
Татаристондаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ўринлари билан танишиш давомида масъуллар ва тадбиркорлар билан бирга илғор тажрибалар ўрганилди ва галдаги вақтда мазкур йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида режалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати