Қорақалпоғистон делегацияси Татаристондаги махсус иқтисодий зона фаолияти билан яқиндан танишди
1570
Татаристонга ташриф доирасида Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон делегацияси бугун «Алабуга» махсус иқтисодий зонасига борди. Айтиш жоизки, «Алабуга» бугунги кунда Россия Федерацияси ҳудудидаги энг йирик саноат типидаги махсус иқтисодий зоналардан бири ҳисобланади.
Бу ерда юк автомобиллари учун тиркамалар, пластик маҳсулотлари каби қатор саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш борасидаги амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар, иқтисодий зонада яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, делегация махсус иқтисодий зонада жойлашган Алабуга Политехника муҳандислик коллежи фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Коллежда муҳандислик йўналиши, саноат ишлаб чиқарилиши, электр энергетикаси, кимё-технология, робототехника бўйича таълим бериш йўлга қўйилган бўлиб, иқтисодий зонанинг ўзи коллеж битирувчилари учун келажакдаги иш ўрни ҳисобланади.
Коллеж маъмурияти билан мулоқот давомида Қорақалпоғистонлик ёшлар ва мигрантларни ўқитиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, Татаристон тажрибаси бўйича IT соҳаси борасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича келишувга эришилиб, режалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати