Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигида тадбиркорлар ва тегишли масъуллардан иборат делегация Бошқирдистон Республикасига борди
2157
Делегация аъзоларини Бошқирдистон Республикаси Раиси Радий Хабиров тантанали равишда кутиб олди.
Уфа шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Бошқирдистон Республикаси Раиси Радий Хабиров билан учрашди.
Дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси илиқ кутиб олгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентлари қўллаб-қувватлаши билан икки давлат ҳудудлари ўртасида яқин шериклик муносабатларининг янада мустаҳкамланишига асос яратилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.
Айтиш жоизки, жорий йилнинг май ойида Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов мазкур ҳудудда меҳмонда бўлган эди. Шунингдек, Россия Президентининг Ўзбекистонга сафари доирасида икки давлат ҳудудлари ўртасидаги алоқалар борасида Жўқорғи Кенгес Раиси ва Бошқирдистон Раиси ўртасида мулоқот олиб борилди. Жўқорғи Кенгес Раисининг ушбу юртда амалий ташриф билан бўлиши икки эл ўртасидаги янада тиғиз алоқаларни ўрнатишга асос бўлиб хизмат қилади.
Ўз навбатида Бошқирдистон Раиси икки ҳудуд ўртасида ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни, яқин қариндошлик муносабатларни мустаҳкамлаш кераклигини, амалга оширилиши зарур чоралар бўйича 1 ҳафта муддатда белгиланган йўл харитасини қабул қилишни алоҳида таъкидлаб ўтди ва шу муносабат билан жорий йилнинг 31-август куни Уфа шаҳрининг 450 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларига таклиф қилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси ҳам жорий йилнинг 20-август куни Қорақалпоғистонда ўтказиладиган Президентимизнинг тадбиркорлар билан учрашуви ва халқаро форумга Бошқирдистон раҳбари ва ушбу ҳудуд тадбиркорларини таклиф қилди.
Икки томонлама шерикликни мустаҳкамлаш борасида ўтказилган учрашувда ҳам қатор аҳамиятли масалалар муҳокама этилди. Қорақалпоғистон ва Бошқирдистон ўртасида тузилган келишувга кўра 2026-йилга қадар амалга оширилиши керак чоралар бўйича йўл харитасида белгиланган режалар доирасида ҳамкорликнинг давом эттирилиши таъкидлаб ўтилди.
Бугунги ўтказилган учрашувнинг асосий мақсади ҳам мана шу эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича ишларни тизимли йўлга қўйишдан иборат.
Ҳозирда нефть ва газ кимёси, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишлар бўйича қатор қўшма лойиҳалар устида ҳамкорлик қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган учрашувда мазкур йўналишларда яқин шериклик муносабатларини давом эттириш, таълим соҳасида ҳам алоқаларни ўрнатиш, Қорақалпоғистонда Уфа ёқилғи-энергетика коллежининг филиалини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Бундан ташқари, Нукус шаҳрида Технопарк ташкил этиш лойиҳасини жадаллаштириш, икки томонлама ҳамкорлик масалаларини доимий равишда шакллантирадиган ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг қўшма ишчи гуруҳини тузиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув яқиндан мулоқот тарзида давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати