Икки эл тадбиркорлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш масалалари муҳокама этилди
2633
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ва Бошқирдистон Республикаси Бош вазири Андрей Назаров билан биргаликда икки эл бизнес вакиллари ва масъуллари иштирокида учрашув ўтказилди.
Ўтказилган учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси сўзга чиқиб, Қорақалпоғистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириш борасида Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги лойиҳалар учун кенг имкониятлар, истиқболли лойиҳаларни ишга тушириш учун яратилган шароитлар, бу борада ҳурматли Президентимизнинг қарор ва фармонлари асосида алоҳида берилган имтиёзлар ҳақида кенг таъкидлаб ўтилди.
Қорақалпоғистон Марказий Осиёнинг марказида жойлашган Ўзбекистоннинг энг йирик ҳудудидан бири эканлиги, унинг инвестицион салоҳияти, ҳар қандай инвестор ва тадбиркор учун ишончли бизнес шериги бўла олишини, инвестицион жозибадорликни ошириш борасидаги имкониятлар алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, ҳар икки томон ўртасидаги алоқалар бугунги кунда яна ҳам мустаҳкамланаётганлиги, бунда албатта, икки давлат Президентларининг алоҳида қўллаб-қувватлаши асос бўлиб хизмат қилаётганлиги алоҳида тўлқинланиш билан таъкидлаб ўтилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси Бошқирдистон тадбиркорларини Қорақалпоғистонда ҳамкорликда корхоналарни ишга туширишга, янги бозорларга биргаликда йўл очишга ва Қорақалпоғистоннинг инвестицион салоҳияти асосида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга чақирди.
Учрашув икки эл тадбиркорлари ва масъуллари иштирокидаги В2В форматидаги мулоқотлар билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати