Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигида тадбиркорлар ва тегишли масъуллардан иборат делегация Бошқирдистон Республикасига сафар доирасида Уфа шаҳрида жойлашган саноат ва хизмат кўрсатиш жойлари фаолияти билан яқиндан танишди.
2588
Турли саноат йўналишларидаги корхоналар учун қурилган Уфа саноат парки фаолияти кўздан кечирилди. Мазкур жойда ёғоч маҳсулотларини қайта ишлаш, кўмир саноати, мебеллар, бурғулаш ускуналарини, нефть-газ ускуналарини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар фаолият олиб бормоқда.
Саноат паркида йиллик 50 минг тонна қувватга эга Деоль лак ва бўёқлар ишлаб чиқариш корхонаси, чарм ва сунъий чарм маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Полиэдрон корхонаси шунингдек, экстремал саёҳат ва автомобиль юриши қийин ҳудудларда ҳаракатланишни таъминловчи квадрациклларни ишлаб чиқарувчи РБ Моторс корхонаси, текстиль ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари кўздан кечирилди.
Музокаралар давомида Элликқальа туманидаги Бўстон кластер МЧЖ ва Бошқирдистон корхонаси ўртасида текстиль маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳасида квадрацикллардан фойдаланиш учун РБ Моторс корхонаси билан келишувга эришилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати