Нукус шаҳрида янги меҳмонхона фойдаланишга топширилди
2641
Бугун Нукус шаҳрида «Ideal Hotel» меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги тадбиркорлик объекти фойдаланишга топширилиши билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инвестицион жозибадорликни ошириш борасида ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Умумий қиймати 5 млрд. сўм, шундан, 3 млрд. сўм банк кредити, 2 млрд. сўм ташаббускор тадбиркор маблағлари асосида янги объект фойдаланишга топширилди.
Бундай меҳмонхоналар сонининг ортиши юртимизга келувчи сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасини ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати