Янги сув тежомкор технологиялар олиб келинмоқда
2358
Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ва Глобал яшил ўсиш институти (Жанубий Корея) ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланган эди.
Меморандумда Қорақалпоғистон Республикасида сув тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида техник жиҳатдан ёрдам бериш режалаштирилган.
Ҳамкорлик ишлари доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) томонидан молиялаштирилган ҳамда Глобал яшил ўсиш институти (ГГГИ) томонидан “Орол денгизи фожиаси оқибатларини юмшатиш учун Қорақалпоғистон Республикасини яшил реабилитация қилиш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида қиймати 850 минг доллардан ортиқ маблағ асосида технологиялар Қорақалпоғистонга олиб келиниши ва амалиётга жорий этилиши белгиланган.
Яқинда Чимбой туманидаги «Жүзбасы» фермер хўжалигига CASSELLA компанияси томонидан қиймати 70 минг долларлик Италияда ишлаб чиқарилган шланг барабанли машиналар етказиб берилди.
Ушбу суғориш технологияси - сув тежовчи технология ёмғирлатиб суғориш типига кирадиган – Мобил суғориш тизими ҳисобланади. Мутахассисларнинг маълумот беришича бу усул - анъанавий суғоришга нисбатан 40-50 фоизгача сув иқтисод қилинади.
Барабан машиналарининг асосий афзаллиги юқори ҳаракатчанликдир. Шундай машиналардан бири жуда катта майдонни суғоришни таъминлайди - суғориш кенглиги 100 метр ва шланг узунлиги 400 метр, умумий тўрт гектар майдонни суғориш имконияти мавжуд. Битта машина кунига ўнлаб гектар майдонларни суғоради. Катта майдонларда бир вақтнинг ўзида бир нечта пуркагичлардан фойдаланилади, бу ўз навбатида катта майдонларни тез ва самарали суғориш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, лойиҳа доирасида Бўзатов, Қораўзак ва Кегейли туманларига ҳам мазкур турдаги ёмғирлатиб суғориш технологиялари олиб келиниши белгиланган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар агарда ушбу тежамкор технологияларни ўз далаларида жорий этсалар Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сонли қарор талаблари асосида субсидия маблағлари олиши мумкин.