«30-июль – Халқлар дўстлиги куни» байрами ва ушбу санага бағишланган «Дўстлик фестивали» муносабати билан гала-концерт бўлиб ўтди
2263
Бугун Нукус шаҳридаги марказий амфитеатрда «30-июль – Халқлар дўстлиги куни» байрами ҳамда ушбу санага бағишланган «Дўстлик фестивали» доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг таниқли хушовозлари иштирокида гала-концерт дастури бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида ўз-аро оғизбирчилик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват доирасини янада кучайтириш, уларнинг миллий маданиятини, урф-одат ва дастурларини авайлаб-асраш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Айтиш жоизки, байрам тадбирлари «Дўстлик» канали бўйида ва Нукус шаҳри марказидаги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари ёнида халқ сайиллари, миллий маданий марказлар, миллий таомлар, рассом ва ҳунармандларнинг кўргазмалари билан давом этди.
Сўнгги йилларда юртимизда «Халқлар дўстлиги куни» байрами ва «Дўстлик фестивали» кўтаринки руҳда ўтказилиб келинмоқда. Ҳар йили ҳурматли Президентимиз томонидан кўп миллатли халқимизга алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, қатор Ватандошларимиз «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан мукофотланиб, миллий маданий марказларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда.
Бу борада амалга оширилаётган чоралар энг асосий бойлигимиз бўлган юртимиз тинчлигини сақлашда, халқлар дўстлини, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда юртимизда яшаётган турли миллат вакиллари бир мақсад йўлида бирлашиб, она-Ватанимизни янада ривожлантириш йўлида меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришиб келмоқда.
Байрам тадбири таниқли хушовозлар ижросидаги гала-концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати