“Энергия ресурсларини тежашнинг долзарб ойлиги” эълон қилиниб, вазифалар белгиланди
1491
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев энергия самарадорлигини ошириш, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини тежаш бўйича чора-тадбирларга бағишланган видеоселектор мажлисини ўтказди.
Унда республика, шаҳар ва туман сектор раҳбарлари, тегишли вазирлик, идоралар масъуллари иштирок этди.
Мажлисда бугунги кунда энергия ресурсларига бўлган талаб кун сайин ортиб бораётганлиги, энергия ресурслари билан халқимизни ва иқтисодий тармоқларни тўлиқ таъминлаш энг асосий масала бўлиб, табиий газ ва электр энергиясидан мақсадли фойдаланиш борасидаги ишлар қайта кўриб чиқилиши кераклиги, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни тежаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Унда шунингдек, Жўқорғи Кенгес Президиум Қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил 10 август – 10 сентябрь кунлари оралиғида “Энергия ресурсларини тежашнинг долзарб ойлиги” эълон қилинаётганлиги ва бу борада тегишли чоралар ташкилий турда олиб борилиши кераклиги алоҳида тилга олинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда энергия ресурсларидан ақлга мувофиқ фойдаланиш ва тежаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш бўйича қатор мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинган. Бугунги мажлис доирасида ҳам раҳбарларга ва масъулларга ушбу йўналишда қатор тегишли топшириқлар берилди.
Мажлис якунида вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати