Аграр комплексни ривожлантириш масалаларига бағишланди
1247
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитасининг мажлиси ўтказилди. Мажлисни қўмита раиси А.Жуманазаров очиб берди ва бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишда қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўрни алоҳидалиги, шунингдек, экологиямизни яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида, бу ишларни амалга оширишда қўмита олдида бир қатор муҳим масалалар мавжудлигини таъкидлади.
Мажлис кун тартибида қўмита раисининг ўринбосари лавозимига 63-сонли "Қораўзак" сайлов округидан депутат Муратбай Абдировнинг, қўмита котибига 53-сонли «Қырантаў» сайлов округидан депутат Ниязымбетов Шерзод Кадырбердиевичнинг номзоди тақдим этилди ва сайланди. Бундан сўнг, қўмита томонидан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бу бўйича тегишли таклифлар бериш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, йиғилишда аграр комплекс фаолиятини яхшилаш, олдинга қўйилган марраларга эришиш, халқимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, юртимиздаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича қатор масалалар кўтарилди.
Мажлис давомида кўриб чиқилган масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш юзасидан депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати