Инновацион технологиялар университети янги биносига тамал тоши қўйилди

Юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларни ҳар томонлама билимли инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борада, давлат таълим муассасалари билан бирга, нодавлат таълим масканлари сонини ошириш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.
Шундай чора-тадбирларнинг давоми сифатида Нукус шаҳрида Инновацион технологиялар университети янги биносининг тамал тоши қўйилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Атамуратов, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.Шарипов, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Отемуратов иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, умумий қиймати 10 млн. долларлик ўқув мажмуасида 10 минг талаба таҳсил олиши кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, 1000 ўринли талабалар ётоқхонаси, спорт зали ва махсус майдончалар, ўқув-лаборатория хоналари қурилади ҳамда талаба-ёшлар учун барча қулай шароитлар яратилади.
.jpg)
.jpg)
