"Ақчакўл илҳомлари" республика танловининг очилиш маросими ўтказилди

Бугун Элликқалъа туманида "Ақчакўл илҳомлари" республика танловининг очилишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни танлов очилиши муносабати билан табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шу қаторда, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Бугунги бошланаётган танлов ҳам ўз навбатида, ёшларга оид ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, уларнинг қизиқиши ва қобилиятини юзага чиқаришда муҳим саналади.
Шунингдек, ёшлар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда ва ўзаро тажриба алмашиш учун қулай ижодий майдон яратишда, янги талантларни кенг жамоатчиликка таништиришда алоҳида ўрин тутади.
Ўтказилган тадбир давомида танловни ташкил этишда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ фидойи инсонларга Жўқорғи Кенгеснинг "Ташаккурнома"си топширилди.
Тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)

.jpg)