ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

14.12.1992 й. №229/XII

  

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА

 

Ушбу Қонунга қўйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

09.04.1993 й. 229/ХII-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

29.08.2005 й. 49/III-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

 

1-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғининг схематик ва рангли тасвири (илова берилади) тасдиқлансин.

 

2-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.
(ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

3-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи:

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияларда, тақдимотларда, спорт мусобақаларида Қорақалпоғистон Республикасини танитади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

4-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тўғри бурчакли – байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган мовий ранг, тўқ сариқ ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклида. Тўқ сариқ рангнинг четини оқ ва қизил ҳошиялар ажратиб туради.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғининг узунлиги –
250 см, кенглиги – 125 см. Мовий ранг, ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. ҳар бир эн – 42 см тенгдир. Байроқнинг ўртасидаги тўқ  сариқ рангли эн – 34 см.  Оқ ҳошияларнинг эни – 1,0 см, қизил ҳошияларнинг эни – 2,5 см дан иборат.

Юқори қисмидаги мовий рангли энда оқ рангли ярим ой тасвирланган (унинг дўнг томони байроқнинг таёқчасига қаратилган) ва унинг ўнг томонида (агар байроқнинг юз қисмидан қараганда) ўзаро тенг оқ рангдаги беш қиррали юлдуз бор.

Ярим ой, диаметрлари 22 см ва 19 см бўлган икки доиранинг кесишишидан пайдо бўлиб бу доираларнинг марказлари мовий рангли  энни тенг иккига ажратиб турган  тўғри чизиқда ётади. Мазкур доиралар марказлари орасидаги масофа – 4 см. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғининг таёқчасидан ярим ойгача бўлган масофа – 20 см.

Оқ рангли беш қиррали юлдузлар 34 см х 18 см ҳажмдаги тўғри бурчакка туташиб турибди. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғининг таёқчасидан тўғри бурчакгача бўлган масофа – 42 см.

Оқ рангли беш қиррали юлдуз икки қаторга қуйидагича жойлашган:

юқори қаор икки юлдуздан пастки қатор – уч юдуздан иборат.

ҳар бир юлдуз диаметри 10 см бўлган доирага жойлашади. Оқ рангли ярим ойнинг пастки қисми ва пастки қатордаги юлдузлар нурларининг чўққилари юқорига оқ ҳошиядан 10 см масофада жойлашган горизонтал чизиқ билан туташади. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғининг юзи ва ташқи томонлари байроқнинг таёқчаси симметрик бўлиб келади.
(ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

5-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи:

1) доимий равишда:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг;

республика давлат бошқаруви органларининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;

маҳаллий давлат ҳокимият органларининг;

судларнинг;

прокуратра органлари иморатларида;

2) доимий равишда:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Олий судининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлар бўйича Олий судининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судининг;

республика давлат бошқаруви органларининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;

маҳаллий давлат ҳокимият органларининг мажлислар залида;

3) доимий равишда:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раисининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлар бўйича Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди раисларининг;

республика давлат бошқаруви органлари раисларининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг;

туман ва шаҳар ҳокимларининг хизмат хоналарида кỹтарилади;

4) Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан белгиланган байрам кунларида – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, туман ва шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган марказий кўчаларда, майдонларда, бошқа жамоат жойларида ва объектларда;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини, Сенати аъзоларини, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатларини, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг депутатларини сайлови ёки овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда;

6) Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумат буйруғи бўйича;

7) спорт мусобақалари – Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатлари ва биринчиликлари, миллий терма жамоалар иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда миллий терма жамоаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимлари вақтида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи кўтарилгандан кейин;

8) Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғи унга бўлган тегишли даражадаги ҳурмат кўрсатилган ҳолда умумхалқ байрамлари ва тантанали маросимлар вақтида кўтарилиши мумкин.

 

51-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи:

Ушбу Қонуннинг 5-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда соат 6 да кўтарилади ва соат 22 да туширилиб кўйилади;

Ушбу Қонуннинг 5-моддасининг 5-бандида назарда тутилган сайлови ёки овоз бериш ўтказиш даврида кўтарилиб кўйилади.

 

52-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирланган белгилардан Қорақалпоғистон Республикасига тегишлилигини белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси давлат мукофатларининг элементи сифатида  фойдаланиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирланган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган молларни (фаолиятни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

Нодавлат нлтижорат ташкилотларининг белгилари Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
(ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

6-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи кўтарилганда, Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг олд томонига қараб турганда) унг томонидан кўтарилиши керак.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда бир неча давлатлар ва (ёки) халқаро ташкилотларнинг байроқлари кўтарилганда Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи бошқа давлатлар ва (ёки) халқаро ташкилотларнинг байроқлари билан тен кўтарилиши керак.
(ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

7-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи ўринларда асосий кириш жойининг тепасида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада, ё бўлмаса флагштокда кўтарилади, бунда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қилади.

Кўтариб қўйилган Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

8-модда. Мотам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи мотамга мослаб кўтарилиши мумкин. Бундай ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғи дастаси ёки флагштокнинг юқори учига байроқ энининг йигирмадан бир (1/20) қисмига тенг бўлган қора тасма боғланади, тасманинг икки учи байроқнинг бутун эни узунлигида осилиб туради.

Мотам муносабати билан флагштокда Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилган тақдирда байроқ флагшток узунлигининг учдан бир (1/3) бўлагича тушириб қўйилади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

9-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъий назар, ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва схематик тасвирига аниқ мос бўлиши керак.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

10-модда. Ушбу Қонун ижросини таъминлаш тегишли давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига юклатилади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

11-модда. Ушбу Қонуннинг давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

12-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Қорақалпоғистондаги бошқа шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VIIсонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)