Жўқорғи Кенгес Раиси

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси

Камалов Мурат Каллибекович

Туғилган йили: 24.06.1955

Туғилган жойи: Нукус шаҳри

Миллати: қорақалпоқ

Маълумоти: олий

Ўқиш жойи: 1977 йили Давлат хавфсизлик қўмитаси Олий мактаби (кундузги)

Мутахассислиги: ҳуқуқшунос

Давлат мукофотлари:

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1977-1987 й.й. – Ҳарбий бўлим ходими
1987-1990 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг кичик илмий ходими,
1990-1991 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик корпусга хизмат кўрсатувчи “Консул” ташқи савдо ташкилотининг бош муҳандиси,
1991-1996 й.й. – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Қарақалпақ Инторг” хорижий давлатлар билан ҳамкорлик бирлашмасининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси директори,
1996-2010 й.й. – Тошкент шаҳридаги “Stellor” шўъба корхонаси директори,
2010-2018 й.й. – Тошкент шаҳридаги “Ҳуқуқий бизнес ва консалтинг агентлиги” адвокатлик бюроси маслаҳатчиси,
2018-2020 й.й. – Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи,
2020-2020 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори
2020 йил 2 октябрда ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси этиб сайланди.

Жўқорғи Кенгес Раисининг функционал вазифалари:

– Қорақалпоғистон Республикасининг олий қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишини таъминлайди;
– Жўқорғи Кенгес ва унинг Президиуми мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
– Жўқорғи Кенгес муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;
– Республикадаги вазият тўғрисида ва яна бошқа аҳамиятли масалалар бўйича Жўқорғи Кенгесга баёнатлар тақдим қилади;
– Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Олий Мажлис палаталарининг бошқада қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва бошқа актларини ҳаётга татбиқ қилишни ташкил этади;
– қонун лойиҳалари ва давлат ҳаётининг бошқа муҳим масалаларининг умумхалқ муҳокамасини ташкил қилади;
– Жўқорғи Кенгес қабул қилган қонунларни ва Жўқорғи Кенгес Президиуми қарорларини имзолайди;
– Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Жўқорғи Кенгес қарорларининг бажарилишида назорат қилишни ташкил қилади;
– Жўқорғи Кенгесга Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари, Жўқорғи Кенгеснинг қўмиталари ва комиссиялари раисларини сайлаш учун номзодларни тавсия қилади;
– Жўқорғи Кенгес қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
– парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига раҳбарлик қилади;
– халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорларини тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш масаласи бўйича Жўқорғи Кенгес сессиясига тақдимнома киритади;
– Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тузилмаларини, унинг ходимлари штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тасдиқлаш тўғрисидаги масала бўйича Жўқорғи Кенгес сессиясига  тақдимнома киритади;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Жўқорғи Кенгесга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига номзодни тавсия қилади;
– туман, шаҳар ҳокимларини ва уларнинг ўринбосарларини, кейинчалик тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг тасдиқлаши билан тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
– туман, шаҳар ҳокимларини ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантиради, шунингдек уларга нисбатан интизомий чораларни қўллайди;
– Жўқорғи Кенгесга Жўқорғи Кенгес Президиумининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раиси, уринбосари ва аъзоларининг лавозимига номзодларни тавсия қилади;
– Жўқорғи Кенгесга Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг раислари ва раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди ва Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судининг раислари лавозимларига номзодлар тавсия қилади;
– Жўқорғи Кенгесга Жўқорғи Кенгес Президиумининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси лавозимига номзодни тавсия қилади;
– Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофатларига ва Қорақалпоғистон Республикасининг фахрий унвонларига тавсия қилади;
–  судланган фуқароларни авф этиш тўғрисида масала қўяди;
– Жўқорғи Кенгес матбуот органининг уставини ва таҳрир ҳайъати таркибини ҳамда унинг ишлаши учун зарур харажатлар сметасини тасдиқлайди;
– Жўқорғи Кенгес матбуот органининг бош муҳарририни тайинлайди ва уни лавозимидан озод қилади;
– ҳаракатдаги қонунлар билан кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.