Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни ва юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали ҳудудга инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, тадбиркорларнинг таклифларини бевосита ўрганиш асосида келгуси етти йилда ривожлантиришнинг белгиланган пировард натижаларига эришиш мақсадида:
1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида «Ўзмиллийбанк» АЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва АТ «Алоқабанк»га 100 миллион АҚШ доллари ажратсин. Бунда, ушбу маблағлар доирасида:
тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада 5 фоиз, миллий валютада 12 фоиз бўлган йиллик ставкаларда 10 йил муддатгача 5 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади. Бунда, тижорат банкининг маржаси хорижий валютадаги кредитлар бўйича 1 фоиз, миллий валютадаги кредитлар бўйича 2 фоиз миқдорида белгиланади;
лойиҳалар тижорат банклари таъсисчилигидаги инвестиция компаниялари томонидан амалга оширилиб, кейинчалик улар «тайёр лойиҳа» сифатида тадбиркорларга сотилади;
тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит маблағлари 5 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда ажратилади.
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024 йил якунига қадар янги лойиҳаларни молиялаштириш ишларини ташкил қилиш мақсадида халқаро молия институтларидан қўшимча 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари жалб қилсин.
Бунда, ушбу маблағларни молиялаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш мазкур Фармоннинг 1-бандида белгиланган шартлар асосида амалга оширилади.
3. Қорақалпоғистон Республикасида бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига 2025 йил 1 январга қадар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан, истисно тариқасида, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда айланма маблағларни шакллантириш мақсадларига миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ 5 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда, кафиллик шартномасини бир томонлама бекор қилмаслик шарти билан кафиллик тақдим этилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
кичик ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестиция мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга ер участкаларини, бино ва иншоотларни хусусийлаштириб бериш тартиби белгиланади;
ҳудудда оммавий савдоларда турган давлат мулки объектлари 3 ой муддатда сотилмаган тақдирда уларни электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбурияти билан бериш тартиби жорий қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 1 миллион АҚШ доллари, қолган туманларида 300 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти билан лойиҳа ташаббускорларига, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкаларини тўғридан-тўғри узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан бериш тизими жорий қилинади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 06/24/15/0050-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ўзининг қарори асосида ўрмон фонди ерлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибидаги суғорилмайдиган ер участкаларининг (яйловлар, сув етиб бормайдиган, унумдорлиги паст бўлган ерларнинг) ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича, истисно тариқасида, ваколат берилади.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 06/24/15/0050-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича доимий фаолият юритувчи республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Республика ишчи гуруҳи) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
ҳар ойда жойига чиққан ҳолда юзага келган муаммоларни ўргансин ва уларни бартараф этиш чораларини кўриб борсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Т. Орынбаев билан биргаликда ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президентига амалга оширилаётган ишлар самараси ва натижадорлиги тўғрисида ахборот бериб борсин.
2023 — 2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича кичик ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
а) 2024 йилдан бошлаб ҳар йили тижорат банкларига Қорақалпоғистон Республикаси учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида камида 2 трлн сўм кредит маблағлари ажратсин;
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида янгидан ташкил этилган, ҳисоб рақамида маблағ етарли даражада айланмаган тадбиркорлик субъектларига, молиявий қўллаб-қувватлаш учун гаров таъминотидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача бўлган миқдорда;
ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш, билим ва салоҳиятини ошириш мақсадида уларнинг хорижий давлатларда таҳсил олишлари учун 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда.
9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда Хўжайли туманидаги 100 гектар ер майдонида «Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази»ни (кейинги ўринларда — Ёшлар маркази) ташкил этсин.
Ёшлар маркази ҳудудида IT-парк, лойиҳа офислари, стартаплар технопарки, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш «инновацион гуруҳлари», маданий ва маънавий марказлар, кутубхона ҳамда спорт комплекслари ташкил этилади;
Ёшлар марказида фаолият юритаётган тадбиркор ва ёшларга «Менинг биринчи уйим» лойиҳаси доирасида кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар қурилади;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун қонунчиликда белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари Ёшлар маркази ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектларига ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш шарти билан татбиқ этилади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ёшлар марказида белгиланган объектларни барпо этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2023 — 2027 йиллар давомида 10 йил муддатда қайтариш шарти билан 1 трлн сўм миқдорида ссуда маблағлари ажратишни кўзда тутади.
10. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар:
20 та истиқболли майдонда аниқланган оҳактош, минерал тузлар, қурилиш тоши ва қумлари, бентонит, порфирит захираларини электрон аукцион савдоларига жойлаштирсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.