Мудофаа ишлари бошқармаси иморати фойдаланишга топширилди

Бугун Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси иморатининг очилиш тантанаси бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги иморат фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, республика сектор ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари иштирок этди.

Таъкидлаб ўтилганидек, сўнги йиллари юртимизда барча соҳалар қаторида ҳарбий соҳага ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чоралар амалга оширилмоқда. Ҳурматли Президентимиз томонидан ҳарбий ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига қулай шароит яратиш бўйича улкан ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан 6 млрд. сўм маблағ ажратилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасининг янги иморати қурилди.

Албатта, бу замонавий янги иморат ҳарбий соҳа ходимларига ва халқимизга узоқ йиллар давомида хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати