Уруш қатнашчиларига Президент совғалари топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ва Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Қадирбай ота Нарманов, Мария Ивановна ҳәм Галенко Иван Федотовичнинг хонадонларида бўлиб, байрам совғаларини топширди.

Фахрийларни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Президентимизнинг жорий йил 7 майдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони асосида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўм миқдорида бир марталик молиявий совға топширилди. Шунингдек, уруш иштирокчиларига давлатимиз томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан «Ардақлы нураный» кўкрак нишони, Вазирлар Кенгаши, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи, ҳокимликлар ва қатор ташкилотлар номидан совғалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати