Волонтёрлик ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда

Ҳурматли Президентимизнинг топшириғига асосан жойларда ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг ташаббус ва таклифлари тингланмоқда.
6-8 сентябрь кунлари Мўйноқ туманидаги «Оқ кема» болалар соғломлаштириш марказида «Ислоҳотлар - ёшлар келажаги учун» шиори остида волонтёрлар учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Бугун Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев марказга келиб, ёшлар билан учрашди. Уларнинг таклифлари, ташаббусларини тинглаб, яқиндан мулоқот қилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур семинар ҳурматли Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон ёшлари - 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган бўлиб, унда иштирокчилар волонтёрлик фаолиятининг асосий йўналишлари, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишдаги аҳамияти билан яқиндан танишмоқда.
Учрашув давомида Жўқорғи Кенгес Раиси ёшлар томонидан кўтарилган ҳар қандай ўринли ташаббус қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)

.jpg)