Қиличбозларимиздан юқори натижа
235

Жорий йилнинг 8-11 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган Алпамыс Уракбаев яккалик босқичида рақибларига имконият қолдирмади ва 1-ўринни эгаллаб, олтин медални жамоамиз ҳисобига ёздириб қўйди.
Мухаммад Али Турсынбаев эса, финал босқичига қадар етиб бориб, якунда фахрли 2-ўрин ва кумуш медаль соҳибига айланди.