Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари Элликқалъа туманида бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р. Нуразизов Элликқалъа туманида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли учун яратилаётган имкониятлар ҳамда ёшлар ташаббуслари билан танишди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари туман ахборот-кутубхона марказининг фаолиятини кўздан кечирди. Бу ерда китобхонликни ривожлантириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш ҳамда ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш борасидаги ишлар билан танишди.
Бундан сўнг, Жалолиддин Мангуберди номидаги истироҳат боғида мастер-режа асосида ҳудудни ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, Ёшлар сайилгоҳи фаолияти билан танишилиб, ёшларнинг мазмунли дам олишини ташкил этишга қаратилган имкониятларга эътибор қаратилди.
Бундан кейин Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёш тадбиркор Абдуллаева Ситоранинг хонадон шароитида хўжалик совуни ишлаб чиқариш фаолияти ҳам ўрганилди.
Шунингдек, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Алимбаева Мадинанинг қўзиқорин етиштириш лойиҳаси ҳам кўздан кечирилди. Бундай лойиҳаларни кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
