Тахиатош туманида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ярмарка ташкил этилди

Бугунги кунда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг қўшимча даромад олишига ва ўз тадбиркорлигини бошлашига кўмаклашиш борасида қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Шундай ташаббуслар қаторида бугун Тахиатош туманида «Камбағалликдан - фаровонлик сари» ҳаракати доирасида бўш иш ўринлари ва уй шароитида кичик бизнес билан шуғулланиш учун махсус асбоб-ускуналар ярмаркаси ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ўз тадбиркорлигини бошлаб, даромадини ошириш истаги бор фуқаролар учун барча ёрдамлар кўрсатилишини таъкидлади.
Ярмаркада шунингдек, ишсиз ва ижтимоий реестрга киритилган аҳоли қатлами учун давлатимиз томонидан яратилган барча имтиёзлар, субсидиялар ва ёрдам турлари тўлиқ тушунтирилди, зарур маълумотлар берилиб, имкониятлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, уй шароитида ўз бизнесини бошлаб, қўшимча даромад олиш ниятида бўлган фуқаролар учун шу жойнинг ўзида махсус асбоб-ускуналар тарқатилди.


.jpg)



