2025 | Қорақалпоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши қарорлари
Қорақалпоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши томонидан 2025 йил давомида жами 4 марта (2025 йил 28 февраль, 2025 йил 27 май, 2025 йил 23 июль, 2025 йил 14 октябрь саналарида) қарорлар қабул қилинди.
Ҳудудий комиссия томонидан ўтказилган йиғилишларга асосан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисобот ва маълумотлари мунтазам равишда эшитилган, тегишли қарорлар қабул қилинган ва уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилган.
Хизмат вазифаларини бажаришда бепарволик билан қараб, фаолияти давомида бир қатор хато-камчиликларга йўл қўйганлиги учун Республиканинг 6 та муассаса ва ташкилот раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди.