2026 | Қорақалпоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши қарорлари
Қорақалпоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши томонидан 2026 йилда жами 2 марта (2026 йил 7 февраль, 2026 йил 10 август саналарида) қарорлар қабул қилинди.
Кенгаш томонидан ўтказилган йиғилишларда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлари танқид қилинди.
Хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик билан қараб, фаолияти давомида бир қатор хато-камчиликларга йўл қўйганлиги учун Республиканинг 6 та муассаса ва ташкилот раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди, 8 та муассаса ва ташкилот раҳбарларига нисбатан тегишли интизомий жавобгарлик қўллаш масаласи кўриб чиқилди.