Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой туманидаги тадбиркорлар билан учрашди
192
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой туманидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга алоҳида эътибори билан қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида берилган имтиёзлар, тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича яратилган шароитлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида, ушбу имтиёзлардан самарали фойдаланиб, туманда иш ўринлари яратиш, янги тадбиркорлик қувватларини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, янги қувватларни ишга туширишда учраётган муаммолар, ўз ечимини кутаётган масалалар тингланиб, ечимини топиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.