Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигида Чимбой туманида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари бошланди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида Чимбой туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича туман муассаса-ташкилотлари, масъуллар иштирокида катта ҳаракат бошланди.
Бунда йўл бўйлари ва инфратузилма объектлари атрофида ободонлаштириш ишларини олиб бориш, халқимизнинг ер билан ишлаш маданиятини ошириш ва ҳар бир оиланинг томорқасидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш бўйича кенг турда таъкидланди.
Атроф-муҳит озодалигини сақлаш ишлари, кўчалар қиёфасини яхшилаш, энг асосийси, «Ободлик кўнгилдан бошланади» деган эзгу ғоя асосида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари ҳар бир ҳудудга, ҳар бир маҳаллага кириб бориши кераклиги алоҳида таъкидланиб, вазифалар тақсимланди.
Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой тумани деҳқон бозори ҳудудида янгидан қурилаётган аҳолига сифатли бозор хизматини кўрсатиш борасида барча қулайликларга эга йирик ҳажмли ёпиқ савдо комплекси қурилиши жараёни, шунингдек, туманда олиб борилаётган янги қурилиш, реконструкция ишлари билан танишди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда объектда қурилиш ишлари давом этмоқда. Жами 30 млрд. сўмлик лойиҳа доирасида кўп қаватли савдо мажмуаси биноси, автотураргоҳ ва бошқа қулайликлар яратилади.
Жўқорғи Кенгес Раиси мутасаддиларга савдо мажмуаси қурилиши ишларини жадаллаштириш ва лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.