Тахтакўпирлик истеъдод эгаси расмий равишда "Гиннес" рекордчиси бўлди
150
Тахтакўпирлик Жансулыў Татлымуратова ўзининг ноёб истеъдоди билан «Гиннес» рекордлари китобига киритилган эди. Бу бўйича тасдиқловчи махсус сертификат Қорақалпоғистонга олиб келинди ва топширилди.
Маълумот учун, Жансулыў Татлымуратова икки ярим ёшидан бошлаб спортнинг гимнастика тури билан шуғулланиб келмоқда. Яқинда у такрорланмас ва мураккаб трюкларни амалга ошириб, «Гиннес рекордлари» китобига киритилган эди, шунингдек, яқинда ўтказилган «O‘zbekiston Got Talent» истеъдодлар шоусининг супер финал босқичида ғолибликни қўлга киритди.