ХОТИРА БОР ЭКАН МИЛЛАТ ЯШАЙДИ
226
9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги нишонланди.
Байрам муносабати билан пойтахтимиз Нукус шаҳридаги «Мотамсаро она» ёдгорлиги майдонида давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари йиғилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев байрам муносабати билан «Мотамсаро она» ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганларнинг ёдгорлигига ҳурмат кўрсатди.
Шунингдек, Қуролли Кучлар тизимига кирувчи тузилмалар вакиллари, идора ва ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан ёшлар ҳам ёдгорлик пойига гул қўйди.