Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг иккинчи сессияси тўғрисида ахборот
2024 йилнинг 26 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг иккинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ҳукумат аъзолари, Республика сектор ва соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Жўқорғи Кенгес депутатлари иштирок этди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари янгради.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори билан кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Яқинда Президентимиз раислигида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳурматли Президентимиз кириш сўзида энг аввало, Қорақалпоғистонда бу йил - баракали йил бўлди - деб алоҳида айтган эди.
Ҳақиқатдан ҳам жорий йил "Қорақалпоғистон йили" бўлди десак адашмаган бўламиз. Сўнгги йиллар қаторида жорий йилда ҳам кўплаб юксак марраларга эришилди, халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш йўлида кўплаб енгилликлар берилди, бу ўз навбатида фуқароларимизнинг бугунги турмушидан розилигида ўзининг яққол ифодасини топмоқда. Албатта, бундай кўрсаткичларга эришишда биргина Қорақалпоғистон учун қабул қилинган, жуда муҳим бўлган 15 дан ортиқ тарихий фармон ва қарорларнинг ўрни алоҳида саналади.
Шуни мамнуният билан таъкидлаш керакки, ушбу йиғилишда кўтарилган барча масалалар ва ҳар бир ташаббус муҳтарам Президентимиз томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди ҳамда тегишли соҳа раҳбарларига аниқ топшириқларни белгилаб берди.
Сессияда Жўқорғи Кенгес Раиси шундай кенг имкониятларнинг яратиб берилиши орқали келгуси 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор мақсадларга эришиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинганлигини таъкидлади.
Кун тартибидаги дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Ушбу масала депутатлар томонидан батафсил кўриб чиқилди ва қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги кейинги масала Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарларини ва Вазирлар Кенгаши аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги масала бўлиб, ўтган биринчи сессия йиғилишида Вазирлар Кенгаши таркибидаги лавозимлар тасдиқланганлиги, шунингдек, Вазирлар Кенгаши таркибига киритиладиган лавозимларда ишлаётган раҳбарлар ўз вазифаларини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб туриши белгиланганлиги таъкидланди.
Сессияда Президентимизнинг махсус қарори билан Вазирлар Кенгаши Раисининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бир вақтнинг ўзида Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимида фаолият юритиши, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида фаолият юритиши белгиланганлиги алоҳида таъкидланди.
Сессияда Вазирлар Кенгаши Раисининг тавсияси билан Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари ва Вазирлар Кенгаши аъзолари лавозимларига номзодлар тавсия этилди.
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига Ерлепесов Нуруллан Умирзакович;
- Вазирлар Кенгаши Раисининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Даулетияров Шухрат Қидирбаевич;
- Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Тешаев Шуҳрат Жўрақулович;
- Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига Жоллибеков Владимир Бахтиярович;
- Вазирлар Кенгаши Раисининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Зарикеев Расул Полатович;
- Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Ўтемуратов Байрамбай Пердебаевич;
- Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига Нуразизов Раджапбай Купалбекович;
- Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига Ахмедова Марям Халилаевна тайинланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аъзолари лавозимларга тайинланди.
Кун тартибидаги кейинги масала Қорақалпоғистон Республикасининг 2025-йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги масала бўлиб, бу масала бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Н.Ерлепесов сўзга чиқди.
Ҳурматли Президентимиз томонидан ўтган даврда олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва келгуси давр учун мўлжалланган ислоҳотлар шароитида, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилда 200 млрд. долларга олиб чиқиш вазифаси белгилаб берилмоқда.
Ушбу мақсадларга эришиш учун иқтисодий ўсиш суръатларини 2024-2025 йилларда 6,1 фоиз, 2026 йилда 6,2 фоиз ва 2027 йилда 6,3 фоиз даражасига эришиш орқали "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган даражага етказиш белгиланган.
Бу борада Қорақалпоғистон Республикасининг 2025 йил макроиқтисодий кўрсаткичлар режалари ва 2026-2027 йиллар учун мўлжалланган режалари белгилаб олинди.
Бунда, 2025 йилда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ўсишини таъминлаш учун саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш ишлари, қишлоқ хўжалиги ва бозор хизматларида ўсишни таъминлаш прогноз қилинмоқда.
Кун тартибидаги ушбу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан тегишли қарор қабул қилинди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси инспектори Б.Мирзоев сўзга чиқди.
"2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг 2025 йил учун даромад ва харажатлари ҳамда республика бюджетидан ажратиладиган трансфертларнинг миқдори белгилаб берилди. Ушбу қонун билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига бир қатор қўшимча ваколатлар берилди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг махсус фармони қабул қилиниб, унда бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишда жамоатчилик назоратини ҳамда халқ вакилларининг бюджет жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш назарда тутилди.
Фармон билан ҳудудий бюджетлар ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити натижалари ва келгуси йил учун бюджет лойиҳасини баҳолаш бўйича Ҳисоб палатасининг хулосалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашларининг мажлисларида Ҳисоб палатасининг масъуллари иштирокида муҳокама қилиниши белгиланди.
Кун тартибидаги ушбу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги кейинги масала "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Қорақалпоғистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ҳақида бўлиб, бу масала бўйича Жўқорғи Кенгеснинг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, туризм ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси М.Атамуратов маъруза қилди.
Бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Қорақалпоғистонда ҳам бир қатор эзгу ишлар давом эттирилаётган бўлиб, ушбу чора-тадбирларни янада такомиллаштириш, васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш, ҳисобга олиш ва жойлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Қорақалпоғистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ишлаб чиқилган Қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳомийлик ва васийлик институтининг ягона қонунчилик ва ҳуқуқий асосларини, шунингдек, қонунчиликка риоя этилишининг, ҳомийлик ва васийликка муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлашнинг реал ҳуқуқий кафолатларини яратишдан иборат.
Кун тартибидаги ушбу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ҳақида бўлиб, бу масала бўйича Жўқорғи Кенгеснинг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси А.Жуманазаров сўзга чиқди.
"Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг тегишли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан ишлаб чиқилди.
Унинг мақсади деҳқон хўжалигини ташкил этиш, унинг фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаш, шунингдек, деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонун билан деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,06 гектардан - 1 гектаргача бўлган ер участкаларини бериш (илгари суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача бериб келинган), фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан асосий экиндан бўшаган ер майдонларида деҳқон хўжалиги билан шуғулланиш учун бир йилгача бўлган муддатга ижара асосида 0,06 гектардан - 10 гектаргача ерларни бериш, деҳқон хўжалигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан олинган даромадларига солиқ солинмаслиги каби муҳим масалалар назарда тутилмоқда.
Кун тартибидаги ушбу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегияси тўғрисида"ги Фармони талаблари ижросини таъминлаш мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлашда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Кенгашининг ахбороти ҳақида бўлиб, ушбу масала юзасидан Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова сўзга чиқди.
Бу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги кейинги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги "2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 404-сонли қарори талабларининг Қорақалпоғистон Республикасида бажарилиши бўйича Вазирлар Кенгашининг ҳисоботи тўғрисида бўлиб, бу масала бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ш.Давлетяров сўзга чиқди.
Кейинги йилларда республикамизда кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 404-сонли қарори асосида республикамизда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Жорий йилги Инвестиция дастури доирасида 132 та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларида 810,7 миллиард сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, 119 та объектда қурилиш ишлари якунланган.
Жумладан, 6 соғлиқни сақлаш объектида 45,0 млрд. сўмлик иш ҳажмлари бажарилиб, барча объектлар фойдаланишга топширилди. 4 спорт объектида 53,9 млрд.сўмлик иш ҳажмлари бажарилди. Нукус шаҳридаги "Сарбиназ" МФЙда Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-тадқиқот институти биносини тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилиб, фан соҳасида изланишлар олиб бораётган олимларимизга шароит яратилишига эришилди.
17 та ичимлик таъминоти объектларида 124,3 млрд. сўмлик иш ҳажми бажарилди ва 13 та объект топширилди. Маҳаллаларда дастур доирасида 172,1 километр ичимлик суви тармоқлари тортилди ва реконструкция қилинди. Натижада 47,7 мингдан зиёд аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилди ва ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 72,4 фоиздан 74,8 фоизга етказилди.
23 ирригация ва мелиорация объектларида 124,7 млрд. сўмлик, 16 автомобиль йўллари объектларида 120,6 млрд. сўмлик ишлар бажарилди ва 10 объект фойдаланишга топширилди.
Шу билан бир қаторда, 35 та мактаб ва 8 та мактабгача таълим ташкилотини қуриш, реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда жами 41 та объектда қурилиш ишлари якунланган ва қолган 2 та объектда ишлар якунланмоқда. Қурилиш ишлари натижасида 10 738 ўқувчи ўрни янгидан яратилди ва 3-6 ёшдаги 1950 нафар болалар мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинди.
Натижада мактабларда қамров коэффициенти 1,1 дан 1,08 га туширилди, боғчаларда қамров 81,2 фоиздан 84 фоизга оширилишига эришилди.
Кун тартибидаги ушбу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан тегишли қарор қабул қилинди.
Кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги авария ҳолатидаги таъмирталаб кўприкларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сессияда ҳурматли Президентимизнинг махсус қарори асосида Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт фонди иштирокида "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳаси ҳисобидан Қорақалпоғистонда ижтимоий соҳа, инфратузилма объектлари ва маҳаллаларнинг маиший хизмат кўрсатиш марказларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани таъкидланди.
Ушбу лойиҳанинг давоми сифатида Қорақалпоғистонда келгуси йилда Республика автомобиль йўлларида жойлашган авария ҳолатидаги кўприкларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун "Саудия тараққиёт фонди" лойиҳаси томонидан жами маблағлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу маблағлар ҳисобидан Тахтакўпир, Қораўзак, Амударё, Қонликўл, Бўзатов ва Нукус туманларида жойлашган жами 19 та кўприкда реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Кун тартибидаги ушбу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қарор қабул қилиниб, қурилиш ишлари олиб бориладиган кўприклар рўйхати тасдиқланди.
Сессия мажлисининг кун тартибидаги кейинги масала Жўқорғи Кенгес Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш масаласи ҳақида бўлиб, бу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг иккинчи сессияси ўз ишини якунлади.