Қорақалпоғистоннинг равнақи ва минтақа иқтисодиётини мустаҳкамлаш ҳамда бу оғир, аммо ниҳоятда гўзал ҳудудда яшаётган ҳар бир инсоннинг турмуш сифатини яхшилаш — мамлакатимизнинг устувор мақсадларидан бири.
174
IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги бугунги сессияда ўтган бир йил мобайнида кўплаб музокаралар олиб борганимиз, аниқ дастурларни ишга туширганимиз ва уларни амалга ошириш учун зарур маблағ ажратганимизни таъкидладим. “Бостон Consulting Group” компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқдик.
Қорақалпоғистонга киритилаётган сармоялар янги иш ўринлари яратиши, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши, ёшларнинг келажагини янада яхшилаши керак.
Инвесторларни ҳудудга ташриф буюриб, республиканинг улкан салоҳиятини ўз кўзлари билан кўришга ва кенг имкониятлар кўламини баҳолашга таклиф қиламан!