Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саккизинчи сессияси тўғрисида ахборот
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саккизинчи сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ҳукумат аъзолари, Республика соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Жўқорғи Кенгес депутатлари иштирок этди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари янгради.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаэв кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Сессия "Қорақалпоғистон" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда ёритиб борилди.

Сессияда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши билан ва Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовнанинг амалий саъй-ҳаракатлари натижасида миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган "Қўбиз ясаш ва жировчилик санъати" ва миллий меросимизнинг сара намунаси бўлган "Қора уй" ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилганини бутун халқимиз катта қувонч ва ғурур билан кутиб олганини алоҳида мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, ушбу қувончли воқеа муносабати билан бутун халқимизни яна бир бор табриклади.
Бундан сўнг, сессия кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.
Дастлабки масала "Реклама тўғрисида"ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ҳақида бўлиб, бу масала бўйича Жўқорғи Кенгеснинг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитаси раиси Бердибек Сейтназаров сўзга чиқди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги кейинги масала "Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида"ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ҳақида бўлиб, бу масала бўйича Жўқорғи Кенгеснинг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси Ануарбек Жуманазаров сўзга чиқди.
.jpg)
Бу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Сессия кун тартибидаги кейинги масала шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни ва тегишли ҳукумат қарори талабларининг бажарилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигига парламент сўрови юбориш тўғрисида бўлиб, бу масала бўйича Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси Исламбек Сдиков сўзга чиқди.
.jpg)
Ушбу масала депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва қарор қабул қилинди.
Бундан сўнг, Жўқорғи Кенгеснинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Алишер Атажанов Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда ходимлар ўртасида коррупциянинг олдини олишга қаратилган ишлар юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала юзасидан сўзга чиқди.
.jpg)
Бу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги масалалар қаторида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитаси томонидан қилинаётган ишлар ҳақида Жўқорғи Кенгеснинг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитасининг ахбороти тўғрисидаги масала бўйича Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси Бердибек Сейтназаров сўзга чиқди ва бу масала ҳам тўлиқ кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Навбатдаги масала юзасидан сессияда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ахбороти тўғрисида масала юзасидан Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Ахмедова сўзга чиқди ва ушбу масала ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинди.

Бундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ва уларда қурилган иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги 937 сонли Қонунининг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳолати ҳақида Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Исатай Тлеуовнинг ҳисоботи тингланди.
.jpg)
Бу масала ҳам батафсил кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинди.
Сессия кун тартибида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилаётган фуқаролар рўйхатини сессия қарори билан тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг махсус Қонунини қўллаб-қувватлаб, ваколатли органлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда маълумотлар бўйича, шунингдек, Адлия вазирлигининг ҳуқуқларни тан олиш асослилиги тўғрисидаги хулосалари инобатга олиниб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи тан олинаётган 1 минг 172 нафар фуқаронинг рўйхати сессия қарори билан тасдиқланди.

Сессия кун тартибида "Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раисини сайлаш тўғрисида"ги масала кўриб чиқилди.
Эшимбетов Маҳмуд Уразбоэвич Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг раиси лавозимига сайланди.
.jpg)
Сессия мажлисининг кун тартибидаги кейинги масала Жўқорғи Кенгес Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш ҳақида бўлиб, бу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди.
Бундан сўнг депутатлар томонидан махсус қарор қабул қилинди.
Шунинг билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саккизинчи сессияси ўз ишини якунлади.
