Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги кенг турда нишонланди

Жорий йилнинг 9 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанаси ўтказилди.
Унда Жўқорғи Кенгес депутатлари, вазирликлар, идора ва ташкилотларнинг, таълим масканларининг, ҳуқуқ-тартибот идораларининг раҳбарлари, тала-ёшлар, жамоатчилик ташкилотларининг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Байрам тантанасида дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан табриклади.
Тадбирда таъкидланганидек, Конституциямиз - бу кўп миллатли халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва дўстлигини мустаҳкамловчи, уларни улуғ бунёдкорлик ишларига бошловчи асосий ҳужжатдир.
Юртимиз тараққиёт босқичларига назар ташлар эканмиз, иқтисодиётимизнинг йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётгани, аҳолининг ижтимоий турмуш шароити яхшиланаётгани Конституциямизга асос қилиб олинган, чуқур ва пухта ўйланган эзгу мақсадлар самарасидир.
Шу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, юртимизда ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича алоҳида қабул қилинган қарорлар, давлат дастурлари ҳаётимизда улкан ўрин эгаллаб келмоқда. Бугунги кунда республикамизда мазкур қабул қилинган қарор ва фармонлар, давлат дастурлари асосида улкан қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, салмоқли ижодий ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Тадбир санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.
.jpg)




