Волонтёр ёшлар билан учрашув ўтказилди
109

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ёшлар куни доирасида фаол волонтёр ёшлар билан учрашди.
Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, шу қаторда ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлари асосида яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда қатор енгилликлар, қўшимча имкониятлар айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, ёшлар ҳам ўзларининг янги ташаббуслари, таклифларини билдирди. Ўз навбатида, ҳар бир кўтарилган масала Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан белгилаб олиниб, ижросини таъминлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
.jpg)


.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
