Нукус шаҳрида "Тез тиббий ёрдамни ташкил этишнинг долзарб муаммолари - 2026" мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Нукус шаҳридаги "Оқ қуш" мажмуасида жойлашган Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Қора уйда "Тез тиббий ёрдамни ташкил этишнинг долзарб муаммолари - 2026" мавзусида халқаро малакали мутахассислар иштирокида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, конференцияда Тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги 300 дан ортиқ мутахассислар, экспертлар ва олимлар иштирок этди.
АҚШ, Россия Федерацияси, Корея, Туркия, Япония, Сингапур, Индонезия, Беларус Республикаси, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси каби 10 дан ортиқ хорижий давлатлар вакиллари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари маърузалар қилиб, ўз тажрибалари, ютуқлари ва инновацион ечимлари билан ўртоқлашди.


.jpg)

.jpg)
