Жўқорғи Кенгес Раиси саноат соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди

Тадбиркорликка кўмаклашиш бугунги кунда иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиш билан бирга, янги иш ўринлари яратишда ҳам муҳим ҳисобланади. Уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашда эса, бевосита яқиндан мулоқот орқали муаммоларига ечим топиш бугунги кун талаби эканини алоҳида таъкидлашимиз керак.
Ушбу йўналишдаги амалий ишларнинг давоми сифатида Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигидаги саноат соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда ҳурматли Президентимиз томонидан мамлакатимизда саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўналишидаги Қорақалпоғистон учун алоҳида берилган имтиёзлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга, берилган шунча имкониятлардан самарали фойдаланиб, юртимизнинг саноат салоҳиятини ошириш, соҳада янги корхоналарни ишга тушириш, импорт орқали олиб келинаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳаллий корхоналарнинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, мутасадди идора раҳбарлари томонидан солиқ, божхона ва бошқа йўналишлар бўйича берилган имтиёзлар пакетлари тақдимот қилинди.





