Ҳурматли Ватандошлар, қадрли Маданият ва санъат соҳаси фидойилари!

Сизларни бугунги Маданият ва санъат соҳаси ходимлари куни муносабати билан самимий табриклаймиз.
Ҳар қандай халқнинг маданияти ва санъатига бўлган ҳурмат - бу ўша халқнинг ўтмиш тарихи, миллийлиги, урф-одат ва анъаналарига бўлган ҳурмат ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам бугунги байрам илдизи чуқур тарихга эга кўп миллатли халқимизнинг, бутун юртимизнинг байрами, десак адашмаган бўламиз.
Маданият ва санъат соҳаси ходимлари энг аввало, бетакрор санъати билан халқимизнинг маънавий дунёсини бойитиб келаётган машаққатли ва шарафли касб эгалари ҳисобланади.
Ҳурматли соҳа ходимлари!
Сизларни бугунги байрам билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, машаққатли ва шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз!
Аманбай Орынбаев,
Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгесининг Раиси