Маданият вазирлигининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги янги биносининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни янги бино фойдаланишга топширилиши муносабати билан табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда барча соҳалар қатори маданият ва санъат соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўтган қисқа вақт ичида соҳага оид қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, соҳани янада ривожлантириш, маданият муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш янги босқичга кўтарилмоқда.
Ана шундай эзгу чора-тадбирлар қаторида барча қулайликларга эга янги бинонинг фойдаланишга топширилиши бугунги Маданият ва санъат соҳаси ходимлари куни байрамида соҳа ходимларига катта совға бўлди.
Албатта, бу бино халқимиз фаровонлиги йўлида, маданият ва санъат соҳаси ходимларига узоқ йиллар давомида хизмат қилади.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
