"Маданият ва санъат соҳаси ходимлари куни" муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида "Маданият ва санъат соҳаси ходимлари куни" муносабати билан тантанали байрам кечаси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам муносабати билан табриклади.
Ҳар қандай халқнинг маданияти ва санъатига бўлган ҳурмат - бу ўша халқнинг тарихи, миллийлиги, урф-одат ва анъаналарига бўлган ҳурмат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугунги байрам илдизлари чуқур тарихга эга кўпмиллатли халқимизнинг, бутун юртимизнинг байрами, десак, адашмаган бўламиз.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳнамолигида маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга, соҳа ходимларига қулай шарт-шароитлар яратишга ва уларнинг хизматларини муносиб баҳолашга, аҳолининг маданий дам олишини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтган қисқа давр мобайнида соҳага оид қатор қонун, фармон ва қарорлар қабул қилингани бу борадаги чора-тадбирлар кўламини янги босқичларга кўтармоқда.
Ўтказилган тантанали тадбир давомида ана шундай эзгу ишлар ҳақида кенг турда айтиб ўтилди.
Байрам тадбири концерт дастури билан давом этди.
.jpg)
.jpg)

.jpg)

.jpg)
.jpg)

