Ҳудудлар ривожи ва аҳоли бандлиги - асосий эътиборда

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов Тўрткўл туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар билан танишди.
Ўрганишлар давомида “Шодлик” МФЙда аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш мажмуаси ва ундаги “Муштарий ДСЖН” ўқув маркази фаолияти кўздан кечирилди. Шунингдек, Президентимизнинг 62-сонли қарори асосида 100 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, ўз ишини бошлаган ёш тадбиркор Муҳайё Комилованинг тикувчилик ишлари ўрганилди ва маҳалладаги ишсиз аёлларни касаначилик асосида банд қилиш бўйича ҳоким ёрдамчисига тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги “Барака Tekstil Group” МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Ушбу корхонада 180 нафар ишчи ходимлар доимий иш билан банд бўлиб, ўтган 2025 йилда 21 млрд. сўмдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилган ва чет элга 1,7 млн. долларлик маҳсулот йўналтирилган.
Бундан кейин ҳудуддаги Спорт мактаби фаолияти ўрганилиб, ёшларнинг шуғулланиши учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. “Беруний” МФЙ фаоллари билан ўтказилган самимий суҳбатда эса аҳолининг фаровонлигини таъминлаш масалалари сўз этилди.
Бу каби ўрганишлар ҳудудлардаги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади албатта.
.jpg)
.jpg)

.jpg)

