Футбол бўйича Қорақалпоғистон чемпионати 2-лига ўйинлари давом этмоқда
89

Яқинда футбол бўйича "Жўқорғи Кенгес Раиси кубоги, Қорақалпоғистон XXXIII чемпионати 2-лига" ўйинларига старт берилган эди.
Чемпионат дастлаб 4 ҳудудга бўлинган ҳолда яъни, марказий, шимолий, ғарбий ва жанубий ҳудудларда ўтказилмоқда. Унда республикамиз бўйича
22 та жамоа иштирок этмоқда.
1-тур ўйинлари доирасида «Алтынкөл» ва «Хожа ели» жамоалари майдонга тушиб, ўйин якунида 1:7 ҳисобида «Хожа ели» жамоаси ғалаба қозонди.
Шунингдек, «Шахтемир» ва «Ақманғит» жамоалари ўртасида ўтган ўйинда рақибларнинг имкониятлари тенг бўлди, ҳисоб 1:1.
«Дослық» ва «ҚҚРФМ» ўртасида ўтган ўйин якунида эса, «Дослық» жамоаси 2:0 ҳисобида дастлабки очколарни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Лига ўйинлари, шаҳар ва туманларда қизғин давом эттирилмоқда.
.jpg)

.jpg)
