Жўқорғи Кенгес Раиси Кегейли туманидаги тадбиркорлар билан мулоқот қилди
79
.jpg)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Кегейли туманидаги янги лойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлари асосида яратилган шароитлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, туман ҳудудида ўз бизнесини ташкил этиб, янги лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Ҳар бир кўтарилган масала белгилаб олинди. Тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга яқиндан кўмаклашиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
.jpg)
