Жўқорғи Кенгес Раиси Кегейли туманида ёшлар билан учрашди
.jpg)
Бугунги кунда ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.
Шундай эзгу чора-тадбирлар қаторида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Кегейли туманидаги бир қатор ишсиз ва оталиққа олинган, шунингдек, оғир тоифадаги ва фаол ёшлар билан учрашув ўтказди.
Дастлаб, ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Бундан ташқари, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида яратилган шароитлар, берилган имкониятлар бўйича тақдимот йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси мамлакатимизда ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонлик ёшларга қаратилаётган юқори эътибор, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида сўз юритди.
Учрашув давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)

