Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн биринчи сессияси ҳақида ахборот

Жорий йилнинг 20 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн биринчи сессияси ўтказилди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ҳукумат аъзолари, Республика соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Жўқорғи Кенгес депутатлари иштирок этди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари янгради. Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. Сессия «Қорақалпоғистон» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда ёритиб борилди.
Кун тартибида дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмитаси таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Бу масала бўйича Жўқорғи Кенгеснинг бўшаб қолган 37-сонли
«Хўжайли» сайлов округига Ниязов Исламбек Махсетовичнинг Жўқорғи Кенгес депутати этиб сайлангани муносабати билан Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг таркибига ўзгартиришлар киритилиб, депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги кейинги масала Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида бўлиб, бу масала бўйича депутат Ниязов Исламбек Махсетовичнинг номзоди таклиф этилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар томонидан тегишли қарор қабул қилинди ва И.Ниязов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.
Бундан сўнг, кун тартиби доирасида Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳисоботи тўғрисидаги масала бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Р.Зарикеев сўзга чиқди.
Бу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги кейинги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 402-сонли қарорининг ҳудудларда бажарилиши бўйича Маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида бўлиб, бу масала бўйича Маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турманов сўзга чиқди.
Кун тартибидаги масала кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қарор қабул қилинди.
Сессия кун тартибида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилаётган фуқаролар рўйхатини сессия қарори билан тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг махсус Қонунини қўллаб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилаётган 322 нафар фуқаронинг рўйхати сессия қарори билан тасдиқланди.
Сессия мажлисининг кун тартибидаги кейинги масала Жўқорғи Кенгес Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш тўғрисида бўлиб, бу масала ҳам батафсил кўриб чиқилди.
Бундан сўнг депутатлар томонидан махсус қарор қабул қилинди.
Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн биринчи сессияси ўз ишини якунлади.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
