Қорақалпоғистон учун алоҳида яна бир тарихий қарор қабул қилинди

Ҳурматли Президентимизнинг «Қорақалпоғистон Республикасида махсус майнинг зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 143-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан:
«Besqala mining Valley» махсус майнинг зонаси ташкил этилади. Бунда:
- махсус зонанинг ҳудуди Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудуди ҳисобланади;
Махсус зона доирасида қуйидагиларга рухсат берилади:
- майнингни амалга ошириш учун ягона электр энергетика тизимидан ва барча турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан, шунингдек, водород электр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланишга;
- майнинг натижасида олинган крипто-активлар белгиланган тартибда миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилишига ва (ёки) уларни бошқа ликвидли крипто-активларга айирбошлашга;
- майнинг натижасида олинган (шу жумладан, бошқа ликвидли крипто-активларга айирбошланган) крипто-активларни сотишдан тушган тушумни мажбурий тарзда Ўзбекистон Республикасидаги банкларнинг ҳисобварақларига ўтказишга;
Фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган ҳолда фаолият юритаётган юридик шахслар резидент бўлишига;
Резидентларга майнинг амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган иссиқлик энергияси ҳисобидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида белгиланган тартибда иссиқхоналар ташкил этишга рухсат берилмоқда.
Вазирлар Кенгаши муассислигида МЧЖ шаклида «Besqala mining Valley» махсус майнинг зонаси дирекцияси» ташкил этилади ва Дирекция томонидан махсус зона иштирокчилигига талабгорларга резидент мақоми берилади.
2035 йил 1-январга қадар резидентларнинг майнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ операцияларидан олинган даромадлари солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.