«Besqala mining Valley» махсус майнинг зонаси дирекцияси» ташкил этилади

❗️Ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган 143-сон қарорига асос минтақамизда «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси ташкил этилади.
Вазирлар Кенгаши муассислигида МЧЖ шаклида «Besqala mining Valley» махсус майнинг зонаси дирекцияси» ташкил этилади ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш бўйича ишчи орган этиб белгиланади.
Бундан ташқари, қўйидагича тартиб ўрнатилади:
➡️ талабгорлар (юридик шахслар) махсус зона резидентлигини ва майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш тўғрисида ариза билан Дирекцияга мурожаат қилади;
➡️ талабгорнинг аризалари Дирекция томонидан кўриб чиқилади, ижобий хулоса берилганда талабгорга Дирекция томонидан махсус зона резиденти мақоми берилади;
➡️ резидентга майнинг фаолиятини амалга ошириш учун Агентлик томонидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмасдан рухсатнома берилади;
Дирекция резидентларни рўйхатдан ўтказади, уларнинг ҳисобини юритади ва аризалар сифатли кўриб чиқилишига жавобгар бўлади.