«Besqala mining Valley» махсус майнинг зонасини ташкил этиш бўйича қўйидагилар белгиланмоқда:

❗️ 2035 йил 1-январга қадар резидентларнинг майнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ операцияларидан олинган даромадлари солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади;
➡️ махсус зонада майнинг фаолиятини амалга оширганлик учун резидентлар ҳар ойда ушбу фаолиятдан олган даромадининг 1 фоизи миқдорида Дирекцияга тўлов тўлайди, бунда Дирекциянинг саоф фойдаси Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади;
➡️ ягона электр энергетика тизимига уланиш орқали электр энергиясидан фойдаланилган тақдирда:
➡️ истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар II тариф гуруҳига нисбатан икки баравар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўланади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 октябрдаги «Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189-сон Фармонига 1-иловада назарда тутилган ҳоллар мустасно;
➡️ истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисоби алоҳида ҳисобга олиш ускунасини ўрнатган ҳолда юритилади.
Махсус зонанинг фаолият юритиш тартиби Агентлик томонидан белгиланади.