«Besqala mining Valley» махсус майнинг зонаси резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш учун асосий талаб ва шартлар тасдиқланди

📌Унга кўра:
🔹Резидентнинг устав капиталида эгаси ва (ёки) якуний бенефициар мулкдори сифатида қўйидаги шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди:
(а) мазкур талаб ва шартларнинг 6-бандида кўрсатилган шахслар;
(б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда рўйхатдан ўтган компаниялар ҳамда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахсларнинг бўлишига (иштирок этишига).
🔹Яширин майнинг, аноним крипто-активлар майнингини ҳамда муқаддам муомалада бўлган крипто-активларни муомалага киритишга йўл қўйилмайди.
🔹Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш керак.
🔹Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги ваколатли органнинг талабига мувофиқ фаолият тўғрисидаги маълумотларни бепул тақдим қилиш лозим.
🔹Махсус зонада фаолият юритиш учун қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ажратмаларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш шарт.