Чимбой тумани ҳокими тайинланди

Жорий йилнинг 21 апрель куни халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашининг навбатдан ташқари 18-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Сессияда Чимбой тумани ҳокими лавозимига Ещанов Насыр Муратбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Тавсия этилган номзодни туман Кенгашининг бир қатор депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.
Сессияда Ещанов Насыр Муратбаевич Чимбой тумани ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, Н.Ещанов меҳнат фаолияти давомида "Агробанк" акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича котибияти мудири, Кегейли тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида самарали фаолият олиб борган.
У бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.

.jpg)
